ЖССТ Туркия ва Сурияда соғлиқни сақлаш учун 84,5 миллион доллар ажратмоқчи
Олам
−
18 Февраль 2023
2418Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жаҳон ҳамжамиятини Туркия ва Суриянинг зилзиладан жабр кўрган аҳолисини соғлиғини сақлаш учун зудлик билан 84,5 миллион доллар ажратишга чақирди. ЖССТнинг кеча, 17 февраль куни кечқурун Женевада тарқатилган пресс-релизида таъкидланганидек, бу, хусусан, ҳаётий зарур дори-дармонлар ва тиббий буюмларни етказиб беришга тааллуқлидир.
ЖССТ Туркия ва Сурия Араб Республикасидаги зилзиладан кейин соғлиқни сақлаш эҳтиёжлари учун фавқулодда 84,5 миллион доллар ажратишга чақирди.
ЖССТнинг жавоби ҳаётни сақлайдиган дори-дармонлар ва бошқа тиббий буюмларни етказиб бериш, зарур тиббий хизматлар ва зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш учун шошилинч тиббий ёрдам гуруҳлари тармоғини ишга туширишни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
LiveБарчаси