ЖССТ раҳбари коронавирус нотекис пандемия эканини айтди
Олам
−
28 Ноябрь 2020 4986 1 дақиқа
Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб нотекис тарқалмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Женевадаги брифингда айтиб ўтган.
"COVID-19 - бу нотекис пандемия. Барча мамлакатларга таъсир кўрсатади, аммо бир хил эмас. Коронавирус билан боғлиқ барча ҳолатлар ва ўлимларнинг 70 фоизи тўртта мамлакатга тўғри келади", деган ЖССТ раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, пандемияга қарши курашда коронавирусга топшириладиган тестлар муҳим рол ўйнайди.
Вируснинг келиб чиқишини ўрганиш ҳақида гапирганда, Гебрейесус коронавируснинг биринчи манбасини қидиришни Хитойнинг Ухань шаҳридан бошлаш кераклигини, чунки биринчи касал айнан ўша ердан чиққанини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, ЖССТ жорий йилнинг декабрь ойида коронавирусга қарши номзод вакциналар самарадорлигини таққослашни бошлаши мумкин.
Дунёда коронавирусга чалинганлар 61 миллиондан ошган. 1,4 миллион бемор вафот этган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025