ЖССТ раҳбари коронавирус билан боғлиқ глобал миқёсда қувончли янгилик айтди
Олам
−
02 Февраль 2021
23445Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус COVID-19 пандемиясини назорат қила олиш мумкинлигини кўрсатадиган белги ҳақида гапирди.
"Кетма-кет учинчи ҳафта давомида бутун дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони камайди. Ҳали ҳам касаллар кўпайиб бораётган кўплаб мамлакатлар мавжуд, аммо глобал миқёсда бу қувончли янгиликдир. Бу шуни кўрсатадики, ҳатто янги вариантлар пайдо бўлганда ҳам вирусни бошқариш мумкин", деган ЖССТ раҳбари.
Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг таъкидлашича, бу бутун дунёда COVID-19 пандемияси туфайли кўрилган чоралар самарадорлигини англатади.
Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтирган одамлар сони 103 миллиондан ошган. 2,2 млндан кўп бемор вирус қурбони бўлган.