ЖССТ Хитойда бир нечта муҳим белгилар топди 

Олам

image

Хитойда бўлиб турган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари 2019 йилда COVID'нинг олдинроқ тарқалгани билан боғлиқ бир нечта белгилар топди. Бу ҳақда экспертлар гуруҳи раҳбари, зооноз инфекциялари ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича мутахассис Питер Бен Эмбарекка асосланиб хабар берилган. 

Унга кўра, 2019 йилнинг декабрь ойида COVID-19 биринчи марта қайд этилган Ухань шаҳрида камида минг киши янги турдаги коронавируснинг 13 хил штаммини юқтирган, деган тахминлар мавжуд. 

Эмбарек уларнинг бир қисми маҳаллий бозорларда тарқалгани, бошқалари эса улар билан ҳеч қандай алоқадорликда бўлмаганини таъкидламоқда. 

Аввалроқ, коронавирус дастлаб Хитой жанубида ва Жануби-Шарқий Осиёда кўршапалаклардан тарқала бошлаган бўлиши мумкинлиги айтилганди. 

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ мутахассислари 14 январь куни Уханга етиб келган. ЖССТ миссияси таркибига Россия, Австралия, Дания, Германия, Кения, Япония, Голландия, Қатар, Судан, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнамдан келган мутахассислар ҳамда уларнинг Хитойдаги ҳамкасблари киради.   

Маълумот учун, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Хитой

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг