ЖССТ хавотирда: коронавирус юқтириш хавфи ортмоқда
Олам
−
17 Сентябрь 2020
9327Европа мамлакатларида COVID-19 нинг тарқалиш даражаси хавотирга солмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ушбу баёнот билан чиқди.
"Сентябрь ойида олинган рақамлар уйғотувчи сигнал бўлиб хизмат қилиши керак", дейди у.
Европада ҳозирда аниқланган янги ҳолатлар сони март ва апрель ойларига қараганда кўпроқ.
ЖССТ шунингдек, бир неча мамлакатларнинг карантинни юмшатиш тўғрисидаги қароридан хавотир билдирди.
"Биз биламизки, карантин муддатини қисқартириш, ҳатто, минимал даражага тушириш ҳам шахслар ва жамиятларга таъсир қилиши мумкин. Мен минтақа давлатларини мутахассислар билан ҳамкорликда стандарт илмий процедурага риоя қилишга ва карантинни хавфсиз равишда камайтириш йўлларини излашга чақираман”, дейди Клуге.
Айни вақтда дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 30 миллион 84 161 нафарни ташкил этмоқда. Европа мамлакатларида коронавирус энг кўп тарқалган мамлакат Испания бўлиб қолмоқда. Мамлакатда 614 360 киши коронавирусга чалинган.
LiveБарчаси