ЖССТ дунёда қанча одамда коронавирусга қарши антитана борлигини маълум қилди
Олам
−
01 Март 2021
3774Ер аҳолисининг 10 фоиздан камроғи COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши антитанага эга. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош илмий ходими Сумия Свамиатан маълум қилди.
У ташкилот коронавирус ўчоқлари бўйича тадқиқотларни кузатиб бораётганини таъкидлади.
“ЖССТ ушбу эпидемиологик тадқиқотларни кузатиб боряпти, сўнгги ҳисоб бўйича улар 500 га яқин. Агар уларни барчасини биргаликда кўрилса, дунё аҳолисининг 10 фоизига бу вирусга қарши антитана борлигини кўрасиз”, деган ЖССТ ходими интервьюда.
Сваминатан дунё миқёсида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет ҳосил қилишнинг ягона йўли COVID-19 га қарши эмлаш орқали ўтишини таъкидлаган.