ЖССТ COVID-19 келиб чиқиши бўйича қайта тергов ўтказади
Олам
−
27 Сентябрь 2021
4807Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 нинг келиб чиқиши бўйича терговни қайта бошлаш учун 20 олимдан иборат янги ишчи гуруҳини тузди. Бу ҳақда “Wall Street Journal” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, янги олимлар гуруҳига лаборатория хавфсизлиги, биологик хавфсизлик, генетика ва ҳайвонлар касалликлари соҳасидаги мутахассислар киради. Тадқиқотлар Хитой ва бошқа бир қанча мамлакатларда олиб борилади.
Янги патогенларнинг келиб чиқиши бўйича илмий маслаҳат гуруҳи доимий равишда ишлайди. У касалликларнинг тарқалишини текширади ва янги касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган белгиларни аниқлайди.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти март ойида коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун Ухань шаҳрига ташриф буюрган халқаро экспертлар ҳисоботининг тўлиқ версиясини эълон қилди. Унда вируснинг янги тури одамларга бошқа ҳайвон орқали юққанлиги ёзилган.
Шунингдек, коронавируснинг лабораториядаги тажрибалар натижасида келиб чиққани тўғрисидаги фаразлар ҳам мавжуд. Яна бир тахминда эса касаллик совутилган овқатлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилган.
Америка Қўшма Штатлари ва яна 13 мамлакат ЖССТ миссиясининг хулосаларидан кўнгли тўлмаганини билдириб, баёнот берган. Улар коронавирус келиб чиқиши тўғрисида шаффоф тергов ўтказилиши зарурлигини таъкидлаган. АҚШ разведкаси вирусни одамга ҳайвондан ва лабораториядан юққани тўғрисидаги тахминларни илгари суриб келади.
LiveБарчаси