Жасоратингиз бўлса, дебатга келинг – Қиличдорўғли Эрдўғанни теледебатга чақирди

Олам

image

Туркиянинг асосий мухолифатдаги “Жумҳурият Халқ” партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли бугун, 17 июнь куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга исталган телеканалда жонли дебат ўтказишни таклиф қилди. Худди шу ўринда у 2023 йил июнь ойида сайловлари бўлиб ўтадиган президентликка мухолифат номзодини ҳам очиқлашни ваъда қилди. 

Республика раҳбари сайловларида қатнашиш ниятини билдирган Эрдўған аввалроқ Киличдорўғлини ҳам шундай қилишга ёки мухолифатдан президентликка номзод кўрсатишга чақирган эди. 

“Телеканалларингиз жуда кўп, уларни исталганига таклиф қилинг, президентликка ким номзод бўлишини ўша ерда айтаман. Агар жасоратингиз бўлса, дебатга боринг”, деди Туркия республикачилар етакчиси телеканал эфирида. 

Шу билан бирга, Қиличдорўғли дастурга ёрдамчиларсиз ёлғиз келишини айтди.  

“Мен ёлғиз қоламан, сиз кимни хоҳласангиз, оласиз. Бироқ у [Эрдўған] журъат эта олмайди, [баҳсда] қатнашмайди”, дея қўшимча қилди Қиличдорўғли. 

Эрдўған ўзи етакчилик қилаётган ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси ва “Миллатчи Ҳаракат” партиясидан иборат “Халқ иттифоқи” президентлигига ягона номзод. 

Олти партиядан иборат альянсда бирлашган мухолифат ҳали президентликка номзодини расман эълон қилмаган. Маҳаллий матбуотнинг мухолифат блокидаги манбаларга таяниб хабар беришича, “Жумҳурият Халқ” партияси етакчиси унинг номзодига айланиши мумкин. Турли сўровларга кўра, машҳурликда Эрдўғанни четлаб ўтаётган Истанбул ва Анқара мэрлари Экрем Имомўғли ва Мансур Яваш ҳам президентликка даъвогарлик қилиши мумкин. Бироқ улар президентлик пойгасида қатнашиш нияти йўқлигини айтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Камол Қиличдорўғли

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг