Жозеп Боррель Марказий Осиёга келяпти
Олам
−
01 Август
4728Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили – Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррель бугун, 1 август куни Қозоғистонга келади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ташриф доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган”, дейилади ТИВ хабарида.
Ташриф давомида кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб борилади ва матбуот учун баёнот берилади.
Маълумот учун, 2024 йил 18 июнь куни Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Қозоғистонга келган.
“Бу менинг учинчи ташрифим. Бизнинг хавотиримиз шундан иборатки, Қозоғистон Россияга санкцияланган товарларни реэкспорт қилиши мумкин. Биз Қозоғистонга импорт сезиларли даражада ошганини кўрмоқдамиз ва улар Россияга йўналтирилиши мумкинлигидан хавотирдамиз”, деганди О’Салливан.
LiveБарчаси