Жосуслик сабаб “Саутгемптон” АПЛ плей-оффдан четлатилди
Спорт
−
20 Май 1423 2 дақиқа
“Саутгемптон” жамоаси Англия Премьер-лигасига чиқиш учун Чемпионшип плей-офф босқичидан четлатилди. Бунга клубнинг рақиблар машғулотларини рухсатсиз суратга олгани ва Англия Футбол Лигаси (EFL) қоидаларини бузгани сабаб бўлди. Бу ҳақда “Sky sports” нашри хабар берди.
Мустақил интизом қўмитаси шунингдек, клубни 2026-2027 йилги Чемпионшип мавсумида тўрт очколик жарима билан жазолади ҳамда барча айбловлар бўйича танбеҳ берди.
Аввалроқ, плей-офф ярим финалида “Саутгемптон”га умумий ҳисобда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган “Мидлсбро” EFLга мурожаат қилиб, рақибни жосуслик ва машғулотларни суратга олишда айблаган эди. Шундан сўнг, ташкилот мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлади.
Таъкидланишича, “Саутгемптон” қоидабузарликларни тан олган. Бу ҳолатлар 2025 йилнинг декабрида “Оксфорд Юнайтед” ҳамда 2026 йил апрелида “Ипсвич Таун”га қарши Чемпионшип учрашувлари олдидан ҳам аниқланган.
“Саутгемптон” плей-офф финалида “Халл Сити”га қарши майдонга тушиши керак эди. Энди эса, жорий йилнинг 23 май куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи учрашувда “Мидлсбро” “Саутгемптон” ўрнини эгаллайди. Клуб ушбу қарор юзасидан апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, Фрэнк Лэмпард “Ковентри” жорий мавсум Чемпионшип биринчилигини эгаллаб, кейинги мавсум АПЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Live
Барчаси