Жорже Жезуш “Пахтакор”ни ютмаса, ишдан кетиши мумкин
Спорт
−
06 Март
6437“Ал-Ҳилол” клуби бош мураббийи Жорже Жезуш “Пахтакор”га қарши жавоб ўйинида ғалаба қозонмаса, ишдан олиниши мумкин. Бу хақда “Ар-Риёд” газетаси хабар берди.
Манбага кўра, “Ал-Хилол” клуби президенти Фаҳд бин Нафил “Пахтакор”дан учралган мағлубиятдан сўнг, бош мураббий Жорже Жезуш билан учрашув ўтказиб, жамоанинг жорий мавсумдаги кўнгилсиз натижаларини кўриб чиққани ва якунда португалиялик мураббий ҳозирча жамоа билан ишлашда давом этиши ҳақида хулоса қилгани эълон қилинди.
Шунингдек, мураббий олдига иккинчи ўйинда “Пахтакор” мағлуб этилиб, “Ал-Хилол”ни чорак финалга олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Агар бу иш ҳам уддаланмаса, бош мураббийга истеъфо берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири нимчорак финали илк ўйини доирасида “Пахтакор” Тошкентда “Ал-Ҳилол”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 11 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси