Жонсон яқин соатларда истеъфога чиқишга рози бўлди – ОАВ

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон яқин соатларда истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзади. Бу ҳақда Британиянинг ITV, “Sky News” телеканаллари ва “The Times” газетаси ҳукумат раҳбари атрофидагиларга таяниб хабар берди.

Агар у ўз лавозимини сақлаб қолишда давом этса, келаси ҳафта унга яна бир маротаба унга лавозимида қолиши учун овоз берилиши мумкин.

Жонсон ҳукмрон партиянинг янги раҳбари сайланмагунча Бош вазир вазифасини бажаришда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазири Прити Пател, Ташқи савдо котиби Энн-Мари Тревельян, Бизнес, энгергетикава саноат стратегияси вазири Квази Квартенг, Транспорт вазири Грант Шэппс ва янги Молия вазири Надим Захави Бош вазирни истеъфога чиқишга ундади, бироқ Жонсон уларга ўз лавозимини тарк этмаслигини айтди.

Жориий йилнинг 5 июль куни эса Буюк Британия Ҳукуматидаги икки вазир Риши Сунак, Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид, шунингдек Таълим вазири ўринбосари Уилл Квинс ҳамда Англия ва Уэльс Бош прокурори ўринбосари Алекс Чак Бош вазир Борис Жонсон билан боғлиқ бир қатор можаролар фонида истеъфога чиққанди. Сўннги маълумотларга кўра, истеъфога чиққан британиялик сиёсатчиларнинг сони 50 дан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг