Жонсон Украинага ташриф буюриши мумкин – Guardian
Олам
−
13 Январь 2023
2698Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Борис Жонсон тез орада Украинага ташриф буюриб, Президент Владимир Зеленский билан учрашиши мумкин. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Жонсон яқин бир неча ой ичида Киевга ташриф буюриш режалари бўйича танишларига айтиб ўтган.
Украинадаги манбалар Жонсоннинг бундай режалари борлигини тасдиқлаган, бироқ ташриф айнан қачон амалга оширилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бу бўйича Британия парламенти аъзоси бўлган Жонсоннинг матбуот котиби изоҳ беришдан бош тортган.
“Жонсоннинг Киевга ташрифи ҳозирда Британия ҳукумати ва ҳукмрон Консерватив партияни бошқараётган Риши Сунакнинг обрўсига путур етказиши мумкин”, дейилади нашр хабарида.
“The Guardian” нашрига кўра, Жонсон ўзининг кумири Уинстон Черчилль каби ҳокимият тепасига қайтишга умид қилиб, жаҳон саҳнасида Украинанинг асосий иттифоқчиларидан бири ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда.
Қайд этиш керакки, бир қатор жанжаллардан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлган Жонсон ҳамон кўплаб партия аъзолари томонидан қўллаб-қувватланади ва украиналиклар орасида машҳурдир.Шунингдек, аввал ҳам Жонсон Украинага ташриф буюриб, Зеленский билан учрашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Борис Жонсон кейинги парламент сайловларида депутатликка номзодини яна бир бор илгари сурмоқчилигини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь