Борис Жонсон сиёсат майдонини тарк этмаслигини билдирди

Олам

image

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон кейинги парламент сайловларида депутатликка номзодини яна бир бор илгари сурмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда “Interfaks” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Борис Жонсон кейинги парламент сайловларида Аксбриж ва Жанубий Райслип округларидан депутатликка номзодини қўйишни режалаштирмоқда. Агар Жонсон қайта сайланишга муваффақ бўлса, келажакда у яна консерватив партияни бошқаришга уриниши мумкин.

“Борис Жонсон бизнинг парламент аъзомиз ва келгуси сайловларда уни номзод сифатида тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”, дея таъкидлаган Аксбриж ва Жанубий Райслип консерватив ассоциацияси.

Маълумот учун, консерватив депутатлар шу йилнинг 5 декабригача партияга 2024 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган сайловларда иштирок этиш-этмаслиги тўғрисида хабар беришлари керак.

Аввалроқ Борис Жонсон қиролликнинг янги ҳукумат раҳбари сайловида иштирок этишдан бош тортгани ҳамда энди консервативлар партияси раҳбари лавозимига номзодини қўймаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг