Жонсон Шотландия мустақиллиги учун референдум ўтказилишини рад этди

Олам

image
Шотландия етакчиси мамлакатни ЕИга қайтаришга ваъда берди north_east

Шотландия етакчиси мамлакатни ЕИга қайтаришга ваъда берди

Шотландлар Буюк Британиядан мустақил бўлиш учун референдум ўтказишга ҳозирча тайёр эмас. Британия Бош вазири Борис Жонсон шундай деб ҳисобламоқда.

“Улар (Шотландия) миллий атмосферада бирлаштирувчи кучга эга эмаслар, бу бутун авлодда бир марта бўлиши керак”, деган Жонсон.

Бош вазир Буюк Британиянинг Европа иқтисодий кенгашида аъзолигини давом эттириш бўйича референдум 1975 йилда ўтказилганини, Brexit`га олиб келган референдум эса 2016 йилда бўлиб ўтганини таъкидлаган. Жонсонга кўра, бу ўринда тўғри вақт оралиғи ҳақида кетяпти.

Шотландиянинг мустақиллиги бўйича референдум 2014 йил 18 сентябрда ўтказилганди. Ўшанда 55 фоиз шотланд мамлакат Буюк Британия таркибида қолишини ёқлаган.

Биринчи вазир Никола Стержен Шотландия миллий партияси мамлакат мустақиллиги учун қайта референдум ўтказишга қаттиқ киришган. Улар 2016 йилда шотландларнинг кўпчилиги Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши бўлганини иддао қиляпти.

Стержен Германиянинг “Die Welt” нашрига берган интервьюсида Шотландия мустақиллиги бўйича референдумни 2021 йилдаёқ ўтказиш мумкинлигни айтганди. У шотландларнинг кўп қисми Британия таркибидан чиқишни ёқлашига ишоняпти.

Агарда Шотландия Британиядан мустақил бўлиб олса, дарҳол ЕИ таркибига кириш учун ариза топширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон Шотландия

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг