Жонсон британияликларга туннел охирида ёруғлик борлигини айтди

Олам

image

Буюк Британияда коронавируснинг иккинчи тўлқинини пасайтириш учун тўрт ҳафталик карантин етарли бўлади. Мамлакат Бош вазири Борис Жонсон ишонч билан шуни маълум қилган. 

"Менга берилган маслаҳатга кўра, тўрт ҳафталик карантин вазият яхшиланиши учун етарли. Мамлакатда киритилган чора-тадбирлар 2 декабрда тугайди. Туннел охирида ёруғлик бор", деган Буюк Британия Ҳукумати раҳбари. 

Аввалроқ, Англияда коронавирус тарқалиши тезлашгани сабабли 5 ноябрдан 2 декабргача янги чекловлар амал қилиниши ҳақида хабар бергандик.

Маълумот учун, Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар 1,12 миллиондан ошган. 48 минг 120 нафар бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made