Жонни Депп меҳмонхонадан ҳушсиз ҳолда топилди
Маданият-санъат
−
25 Июль 2023
10570Машҳур америкалик актёр Жонни Депп шошилинч касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 60 ёшли юлдуз Венгриянинг Будапешт шаҳридаги меҳмонхонада ҳушсиз ҳолда топилган. Депп у ерга ўзининг “Hollywood Vampires” рок гуруҳининг гастроллари доирасида келган. Рассомнинг соғлиғи туфайли жамоа чиқишни бекор қилишга мажбур бўлди.
Хонанданинг менежери фақат Депп касал бўлиб қолганини айтди ва бошқа тафсилотларни эълон қилмади. Бироқ жамоа аъзоларидан бирининг сўзларига кўра, бунга сабаб спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш бўлиши мумкин.
“Ҳаммаси тайёр эди, саҳна ўрнатилганди, жамоа чиқишга тайёр эди. Муаммолар бўлиши мумкинлиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмасди, гуруҳ аъзолари овозни созлашни аллақачон амалга ошириб бўлганди. Биз билганимиз шуки, Депп ҳаддан ташқари ҳаяжонланди, у ҳатто меҳмонхонани тарк эта олмади. Шунингдек, унда жиддийроқ нарса юз берганми ёки йўқлигини билиш учун шифокор чақирилганини эшитдик”, деди воқеа иштирокчиларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, Жонни Депп ҳаётининг энг қоронғи даврларидан бирида чизган ўзининг автопортретини 1 минг 950 долларга аукционга сотмоқчи.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси