Жокович “Ролан Гаррос”ни тарк этди
Спорт
−
09:55 669 1 дақиқа
Кеча, 29 май куни дунёнинг 4-ракеткаси ҳисобланган сербиялик теннисчи Новак Жокович “Ролан Гаррос” мусобақасини тарк этди. Сербиялик теннисчи 2026 йилги Франция очиқ чемпионатининг 1/8 финал босқичида дунёнинг 30-ракеткаси бўлган бразилиялик Жоау Фонсекага мағлуб бўлди.
Учрашув 6/4, 6/4, 3/6, 5/7, 5/7 ҳисобида бразилиялик теннисчи фойдасига якунланди. ATP матбуот хизматининг хабарига кўра, бу Жоковичнинг расмий ўйинларда бразилиялик теннисчига қарши илк мағлубияти бўлди.
У бунга қадар Томас Беллуччига қарши 6 та, Рожерио Дутра да Силвага қарши 2 та, Маркос Даниэлга қарши 2 та, Рикарду Меллога қарши 1 та, Тиаго Монтейрога қарши 1 та ҳамда Жоау Соузага қарши 1 та ғалабага эришган эди.
Шунингдек, 2012 йилда сербиялик теннисчи бразилиялик Густаво Куэртенга ютқазган, аммо ўша баҳс кўргазмали учрашув мақомига эга бўлган.
Маълумот учун, ҳозирда Жокович фаолияти давомида расмий ўйинларда 1170 та ғалаба ва 236 та мағлубият қайд этган. У “Ролан Гаррос” мусобақасининг уч карра чемпиони бўлиб, 2016, 2021 ва 2023 йилларда бош совринни қўлга киритган.

Live
Барчаси