Жокович Австралия ҳукуматини судга берди
Спорт
−
20 Январь 2022
3734Аввалроқ, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Австралиядаги можаролардан сўнг, 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги суд харажатларини тўлаб беради.
“Катта Дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларнинг 20 карра чемпион Австралия ҳукуматини суиистеъмол қилгани учун судга бермоқчи. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
“Маълумки, Новак ва унинг оиласига Мельбурндаги карантин меҳмонхонасида ёмон муносабатда бўлишган. Онасининг айтишича, меҳмонхонада майда ҳашаротлар мавжуб бўлган ва унга ҳақиқатан ҳам маҳбус сифатида муомала қилишган”, дейди Жоковичга яқин манба.
Новак Жоковичнинг Австралиядаги визаси биринчи марта бекор қилинганидан кейин Мельбурндаги карантин меҳмонхонасида “ёмон муомала” учун жавоб беришларини талаб қилмоқда.
Маълумотларга кўра, даъво суммаси 3,2 миллион фунт стерлингни (4,36 миллион АҚШ доллар) ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, “Australian open” ғолиблиги учун қўлга киритилиши мумкин бўлган 2,3 миллион фунт стерлинг (3,13 миллион доллар) мукофот пули ҳам ўрин олган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь