Жиззахдаги тоғда катта ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Жиззахнинг Зомин туманида жойлашган тоғ бағрида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, бугун, 15 июль куни соат 14:00 ларда Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙ “Ўрикли” қишлоғи ҳудудидаги тоғ бағрида ёнғин чиққан. Ёнғинни ўчириш учун 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 14:20 ларда ёнғин жойига етиб бориб, соат 15:08 да батамом ўчирилган.

“Ёнғин оқибатида тоғ бағрида тахминан 50 сотих майдонда қуруқ хаслар ёнган. Тан жарохати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда

Ёнғини ўчиришга Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 100 га яқин шахсий таркиб, Ички ишлар бошқармаси, Миллий Гвардия ҳамда Ўрмон хўжалиги ходимлари жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг