Жиззахдаги мудҳиш ЙТҲда икки киши ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жиззах вилояти Фориш тумани “Учма” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Жиззах - Фориш - Қизилча” 4Р-36 йўлининг 85- километрида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.

Навоий вилояти Нурота тумани Синтоп қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.С. бошқарувидаги Cobalt Фориш тумани Қўлба қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи З.Д. бошқарувидаги “ГАЗ-31” билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt`да ёнғин келиб чиқди ва ушбу автомашина ҳайдовчиси Ж.С. ҳамда йўловчи Х.Г. куйиш жароҳатидан вафот этган. Худди шундай, “ГАЗ-31” ҳайдовчиси Б.Т. туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур автомашинада бўлган ҳайдовчининг ҳамқишлоғи йўловчи И.Э. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах

Баҳолаганлар

496

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг