Жиззахдаги “Ирригация инвест" МЧЖда портлаш бўлди. Қурбон бор

Жамият

image

Жиззахда газ чақнаши ва бунинг оқибатида келиб чиққан портлашда бир киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Жиззах шаҳар, Бунёдкор маҳалласи “А-Саноат” ҳудудида жойлашган “Ирригация инвест” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино ошхонасида газ чақнаши содир бўлган. 

“Маъмурий бинода жойлашган ошхонага хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган газ плитаси ўрнатилган. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида рўйхатдан ўтиб, масъулияти чекланган жамиятида қоровул вазифасида ишлаган С.Д. ошхонага кириб электр чироғини ёққан вақтида, тўпланган ис газининг чақнаши оқибатида тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган”, дейилади хабарда.

Айни вақтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 январь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида ҳам шунга ўхшаш ҳолат содир бўлди ва икки киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг