Қаршида уйдаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Жамият
−
06 Январь 2021 11032 1 дақиқа
Бугун, 6 январь куни тонгда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда уй биносининг деворлари қулаган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган. Қидирув-қутқарув ишлари натижасида ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаронинг жасади вайрон бўлган уй ичидан олиб чиқилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Live
Барчаси
Ўзбекистон шакар импортини чеклади
27 Октябрь