Жиззахда зилзила содир бўлди
3-саҳифа
−
24 Февраль 2023 66978 1 дақиқа
Бугун, 24 февраль куни Жиззах вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Ушбу зилзила маҳаллий вақт билан соат 16:12 да юз берди. Эпимарказ вилоятнинг Ғаллаорол туманида бўлган. Зилзила координаталари 39,97 градус шимолий кенглик ва 67,74 градус шарқий узунликка эга. Ер силкиниши магнитудаси 3,9 бални ташкил қилган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Жиззахнинг бошқа ҳудудларига ҳам зилзила таъсири сезилган:
Шароф Рашидов туманида – 2-3 бал.
Жиззах шаҳрида – 2-3 балл.
Бахмал туманида – 2 балл.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март