Жиззахда уй ва унга туташ дўкон ёниб кетди
Жамият
−
04 Март 2024 7519 1 дақиқа
Жиззах шаҳрида жойлашган қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, бугун, 4 март куни соат 17:16 да Жиззах шаҳар “Оққўрғонлик” маҳалласи Алиев кўчаси 5-уй ва ушбу яшаш хонадонига туташ бўлган қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлган. 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:24 да етиб бориб, 18:30 да ёнғинни бутунлай ўчирган.
Оқибатда яшаш уйининг тахминан 24 кв/м майдонида том ва шифт қисми ҳамда савдо дўконининг 48 кв/м қисми ва қурилиш материаллари ёнган.
Аниқланишича, ёнғин туфайли ҳеч бир фуқаро тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Сарвар Хуррамов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь