Жиззахда тўйдан қайтаётган маст фуқаро ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
11 Ноябрь 2020 4835 1 дақиқа
Жиззах вилояти Фориш туманида пиёда иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Фориш туманида 1993 йилда туғилган С.К. ўз бошқарувидаги Nexia’да туманнинг “Ёшлик” маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган Ж.С.ни уриб юборган. Шифокорларнинг тахминига кўра, жабрланувчи спиртли ичимлик ичган ва маст ҳолатда бўлган.
Ж.С. авариядан кейин шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, у ерда ҳаётдан кўз юмган.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ҳусан Холқўзиевнинг маълум қилишича, суриштирувларда Ж.С.нинг онаси билан бирга Фориш туманида яшовчи қариндошининг уйига тўйга келгани, воқеа жойидан 200-250 метр масофа узоқликдаги тўйхонадан чиқиб, мақсадсиз қоронғи йўлга чиқиб қолгани аниқланган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у тунда ҳаракатланиб келаётган вақтида қарама-қарши йўналишдан машина келиб қолган ва чироқларнинг кўзига тушиши оқибатида С.К. тўсатдан йўлга чиққан пиёдани кўрмаган.
“Йўл ёритилмаган, устунларда чироқлар йўқ, йўлнинг қатнов қисми текис. Ён атрофда аҳоли хонадонлари камлиги туфайли кўчага чироқлар ўрнатиш ҳозирча режалаштирилмаган”, дея ҳодиса содир бўлган йўлинг шароитига эътибор қаратган Ҳусан Холқўзиев.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль