Жиззахда сел оқизиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
20 Апрель 2022
15825Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келди. Оқибатда Фориш туманида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланган. Дастлабки маълумотларга кўра, Фориш туманида 4 нафар фуқарони (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) сел оқимлари оқизиб кетиши оқибатида халок бўлгани аниқланган.
“Зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари воқеа жойига етиб бориб, ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб бормоқда”, дейилади хабарда.
Айни пайтда Бахмал туманининг “Нурафшон” МФЙ, Гулобод қишлоғи, Ғаллаорол туманининг Молтоб ҚФЙ Молтоб қишлоғи, Шароф Рашидов тумани “Куёвбоши” МФЙ ҳамда Фориш тумани “Эгизбулоқ” МФЙларида вилоят ФВБ ходимлари томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Самарқанд вилояти Булунғур туманида ҳам кучли ёғингарчилик кузатилгани оқибатида сел келгани айтилмоқда. Самарқанд шаҳрининг кўплаб кўчаларида сув тўпланиши ҳодисалари кузатилган.
LiveБарчаси