Жиззахнинг айрим ҳудудларига кучли ёмғир туфайли сел келди
Жамият
−
20 Апрель 2022
8293Бугун, 20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сел келиши оқибатида айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари зарар кўрган.
Айни пайтда Бахмал туманининг “Нурафшон” МФЙ, Гулобод қишлоғи, Ғаллаорол туманининг Молтоб ҚФЙ Молтоб қишлоғи, Шароф Рашидов тумани “Куёвбоши” МФЙ ҳамда Фориш тумани “Эгизбулоқ” МФЙларида вилоят ФВБ ходимлари томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Булунғур туманида ҳам кучли ёғингарчилик кузатилгани оқибатида сел келгани айтилмоқда. Самарқанд шаҳрининг кўплаб кўчаларида сув тўпланиши ҳодисалари кузатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь