Жиззахда келин қайнонасини аёвсиз калтаклагани айтилмоқда
3-саҳифа
−
17 Ноябрь
13394Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида қайнона ўз келини томонидан аёвсиз калтаклангани ва айни пайтда шифохонанинг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда ётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, гумон қилинувчига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тармоқларда сиздирилган видеода Бахмал туманининг “Нуробод” маҳалласи Бунёдкор кўчаси 146-уйда яшовчи Л.Ў. исмли аёлнинг келини Ў.С. томонидан калтаклангани, келин аёлнинг танасига оғир жароҳатлар етказгани ва қочиб кетгани айтилган. Хабарларда келиннинг уйидан 20 миллион сўм нақд пулларни олиб кетгани ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда эр хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирганди. Олинган тан жароҳатлари оқибатида қайнона воқеа жойида, турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этганди.