Жиззахда академик лицей давлат харидларида қонунни бузгани аниқланди
3-саҳифа
−
27 Август
3119Жиззахда таълим муассасаси томонидан ўтказилган давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига “Jomboy parxez taom” МЧЖнинг мурожаати асосида Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейи амалга оширган давлат харидлари қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилган.
Олиб борилган ўрганишларда буюртмачи томонидан электрон тизимда умумий қиймати 1 млрд сўмга яқин бўлган тайёр иссиқ овқат бўйича аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун амалга оширилган давлат харидларида савдоларни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш ҳолатлари аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларини бузиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотга (Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейи) нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди ва масъулларга тегишли чоралар кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳудудгазтаъминот” қонунчилик талабига зид равишда амалда етказиб берилмаган табиий газ ҳажмлари учун “Равон йўл инвест” МЧЖга ноқонуний қарздорлик ҳисоблангани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси