Жиззахда адвокат 6 минг доллар билан ушланди
3-саҳифа
−
13 Сентябрь 5956 1 дақиқа
Манзил-колонияда жазо ўтаётган маҳкумни озод қилиш эвазига 6 минг доллар талаб қилган адвокат ва унинг шериклари қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах шаҳрида маҳаллий адвокатлик ҳайъати адвокати ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, Мирзачўл туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги манзил-колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумни Жиззах вилоят суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми асосида муддатидан олдин озодликка чиқариб бериш эвазига 6 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси 3 млн 800 минг сўм пора билан қўлга тушганди.
Live
Барчаси