Жиззахда 4 киши ис газидан вафот этди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 31 январь куни Жиззах шаҳар Сайилгоҳ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида 4 нафар шахснинг мурдаси топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Аниқланишича, марҳумларнинг икки нафари университет талабаси бўлган.

Суд-тиббий экспертизанинг маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мутахассисларининг бирламчи маълумотига кура, ҳодиса содир бўлган хонадонга ўрнатилган иситиш тизими табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид эканлиги кўрсатилган.

“Ҳолат юзасидан Жиноаят кодексинибнинг 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йил бошидан 25 январгача жами 28 нафар фуқаро ис газидан захарланиш оқибатида вафот этгани ҳақида ҳабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг