Жиззахда 1,3 млрд сўмлик газни ўғирлаган “уддабурон” ушланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фуқаро 1 миллиард 354 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, туманнинг Самарқанд кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ўз хонадонида рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 1 миллиард 354 миллион сўмлик зарар аниқланган. Мазкур ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 5,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланган эди. Туманда олиб борилган рейд жараёнида “Беш қовоқ” МФЙда жойлашган “Б. Б. Б.” МЧЖга қарашли бинода лойиҳа техник ҳужжатларисиз, носоз ҳолатдаги газ ҳисоблаш ускунаси билан бир дона оҳак хумдонида 20 дона ностандарт газ ёндиргичлар орқали оҳак тайёрлаш учун табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган. Табиий газдан фойдаланиш шартномасида туз ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш кўрсатилган бўлса-да, МЧЖ газдан оҳак ишлаб чиқаришда фойдаланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғаллаорол Жиззах табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг