“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” масжидлардан ортиқча пул ундириб келгани аниқланди

Жамият

image

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан 2019-2021 йиллар мобайнида масжидлардан жами 58289,3 минг сщм пул ундирибл келингани аниқланди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Жиззах вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 2019-2021 йилларда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси бўйича тарифларнинг қанчалик тўғри қўлланилганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилган. 

Ўрганиш жараёнида “Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотларга, шу жумладан, масжидларга 2019-2021 йилларда электр энергияси учун белгиланган тарифлар нотўғри қўлланилгани аниқланган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги “Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишлари ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида”ги 364-сон қарори ва 2003 йил 10 сентябрдаги 525-Ф-сонли Фармойишида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги диний ташкилотларга 2003 йилнинг 1 сентябридан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар (табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик энергияси, электр энергияси, телефон, оқова сув ва маиший чиқиндиларни ташиш)га тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўланиши қайд этилган. 

Шунга қарамай, “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ушбу қарор талаблари бажарилмаганлиги натижасида 2019-2021 йиллар мобайнида масжидлардан жами 58289,3 минг сўм ортиқча маблағ олингани аниқланган. 

Бугунги кунда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан нотўғри ҳисобланган 58 289,3 минг сўм маблағлар масжидларга қайта ҳисоб-китоб қилиш ишлари амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган “Ҳудудгаз Тошкент” филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди. Қолаверса, “Янгийўл тумангаз” раҳбари У.Т. ва “Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси” собиқ раҳбари Ф.Ш.га ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг