“Ҳудудгазтаъминот” мансабдори қамоққа олинди
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2022
19874“Ҳудудгазтаъминот”нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинган. Бу ҳақда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилишида айтиб ўтилди.
Президент Админстрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлаган.
Бош прокурорнинг маълум қилишича, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган “Ҳудудгаз Тошкент” филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь