Жиззахда икки юк машинаси даҳшатли ЙТҲ содир этди
3-саҳифа
−
28 Октябрь 2024 9277 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26 октябрь куни Жиззах вилоятида иккита юк автомобили иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 09:30 да Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 957-километрида рўй берган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Қ. бошқарувидаги Fаw русумли ҳамда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи А.Э. бошқарувидаги Howo А7 русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида икки пиёда ва ҳайдовчининг ўзи ҳам вафот этганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025