Жириновскийнинг аҳволи оғир. У сунъий ҳаво аппаратига уланди
Олам
−
09 Февраль 2022
21655Аввал хабар берганимиздек, Россия Либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Владимир Жириновский коронавируснинг “omicron” штамми билан касаллангани туфайли Москвадаги шифохонага ётқизилганди. Айни вақтда унинг аҳволи оғир ва у аллақачон сунъий ҳаво бериш мосламасига уланган. Бу ҳақдда маҳаллий нашрлар бонг урмоқда.
Қайд этилишича, коронавирусни бошдан кечираётган 75 яшар Жириновский 2 февраль куни шифохонага ётқизилган. Унда икки томонлама пневмония аниқланган ва ўпкасининг 50-75 фоизи зарарланган. Шифокорларнинг қайд этишича, унинг тирик қолиши йўлдош касалликлари ва мўъжиза рўй беришигагина боғлиқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Жириновскийнинг аҳволини яширишга уринмоқда. ССВ берган маълумотларга кўра, депутатнинг аҳволи барқарор.
“У Марказий клиник шифохонага ётқизилган ва барча зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда”, дейилади ССВ расмий хабарида.
РБК нашрининг вазиятдан бохабар манбасига кўра, сиёсатчининг аҳволи оғир.
“Ҳеч ким ҳеч қандай кафолат бермайди. Ҳаммаси йўлдош касалликлар билан мураккаблашиши мумкин”, дейди у.
ладимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни "Кремлнинг оғзи" деб ҳисоблайди.
Сўнгги бор у Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар СССР таркибида бўлган барча республикаларда содир бўлишини айтганди.
Аввалроқ, россиялик сиёсатчи Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида кўринмай қолган мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевни ўлдига чиқарганди. Аммо орадан кўп ўтмай,Назарбоев қозоқ халқига мурожаат йўллаган, тириклигини кўрсатганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь