Жириновскийдан навбатдаги туш тафсилотлари: Владимир Вольфович Ўзбекистондан нима хоҳлайди?
Олам
−
20 Январь 2022
32340Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида содир бўлган тартибсизликлар барча собиқ Совет республикларида юз берган. Россия Либерал-демократик партиясининг тутуриқсиз баёнотлари билан танилган раиси Владимир Жириновский шундай фикр билдирди.
Хусусан, Жириновский Қозоғистондаги “портлаш” нега содир бўлди деган саволга шундай жавоб берган:
“Қозоғистонда содир бўлган воқеа барча собиқ Совет республикаларида: Беларусь, Украина, Молдова, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, ҳаммасида содир бўляпти. Навбат Қозоғистонга келди, улар шунчаки навбатда туришган”.
Жириновский ҳеч бир исботга эга бўлмаган фикрларини давом эттириб, СССР Қозоғистонга Россия ерларини берганини айтган.
“Аммо вазият етилди. Қозоғистонда жамият аморф, бирлик, яхлитлик йўқ. Уларнинг ҳудуди ўзиники эмас, ҳудуднинг катта қисми шунчаки Сталин томонидан совға сифатида берилган. Улар Совет ҳокимияти ўрнатилгач, Тошкент кимнинг пойтахти бўлиши учун ўзбеклар билан курашдилар. Сталин айтади: ҳа, Тошкентни ўзбекларга берайлик. Қозоқларга жанубий Сибирнинг ярмини, Уралнинг ярмини беришди. Ва улар ҳар доим қачондир қайтариш кераклигидан қўрқиб яшадилар”, деган Жириновский.
Шу ўринда қайд этиб ўтамиз, Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни "Кремлнинг оғзи" деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, россиялик сиёсатчи Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида кўринмай қолган мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевни ўлдига чиқарганди. Аммо орадан кўп ўтмай,Назарбоев қозоқ халқига мурожаат йўллаган, тириклигини кўрсатганди.