Жириновский тиббий кома ҳолатига туширилди – ОАВ
Олам
−
26 Февраль 2022
14898Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский сунъий нафас олиш аппаратига уланди ва тиббий кома ҳолатига туширилди. Бу ҳақда Маш хабар берди.
“Шифокорлар унинг томоғига трубка қўйиб, ҳаётни қўллаб-қувватлаш аппаратига ўтказишди. Механик вентиляцияга тўлиқ ўтиш учун шифокорлар уни тиббий кома ҳолатига туширишди. Сўнгги пайтларда Владимир Вольфовичнинг соғлиғи ёмонлашди: у зўрға гапирган ва нафас олган - ўпкаси ишлашдан тўхтаган”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Либерал-демократик партия матбуот хизмати Владимир Жириновскийнинг аҳволи ёмонлашгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, унинг аҳволи барқарор эканлигини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Жириновский жорий йилнинг 2 февраль куни коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганди.
Маҳаллий нашрларнинг жорий йилнинг 9 февралида берган хабарига қараганда, Жириновский аҳволи оғир ва у аллақачон сунъий ҳаво бериш мосламасига уланган эди. Унинг атрофидаги манбаларнинг билдиришича, Владимир Жириновский қариндошлари, ҳамкорлари, яқинлари ва шифокорларини танишни тўхтатган.
Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни "Кремлнинг оғзи" деб ҳисоблайди.
Сўнгги бор у Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар СССР таркибида бўлган барча республикаларда содир бўлишини айтганди.
LiveБарчаси