Жириновский СССР нега парчаланганини айтди
Олам
−
24 Январь 2020
12492Собиқ Совет Иттифоқида ҳукм сурган яккапартиявийлик мамлакатнинг қулашига асосий омиллардан бири бўлган. Бу ҳақда Россия Либерал-демократик партияси лидери Владимир Жириновский ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, кўппартиявийлик Совет Иттифоқининг парчаланиб кетишининг олдини олган бўларди.
“Яккапартиявийлик СССРни ҳалок қилди. Агар коммунистлар ўз вақтида Компариятини иккига – консерватив ва социал-демократикка бўлишга рози бўлганда ҳамда уларнинг орасида ҳақиқий рақобат кетганда Совет Иттифоқи мангу яшарди”, деган Жириновский.
Жириновский 1990 йилда Совет иттифоқининг Либерал-демократик партиясига асос солганди. Бу ўша вақтда Коммунистик партияга биринчи мухолиф партия эди. Орадан бир йил ўтиб, Россия Либерал-демократик партияси деб қайта рўйхатдан ўтказилган.
СССР расман 1991 йил 25 декабрда қулаган. Михаил Горбачев халққа мурожаатида Президент лавозимидаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилган.
LiveБарчаси