Жиноятда айбланган ўзбекистонлик аёл Малайзиядан экстрадиция қилинди
3-саҳифа
−
19 Сентябрь 2022
8190Ўзбекистон ва Малайзия Интерпол ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида одам савдоси билан шуғуллангани учун қидирувда бўлган аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси маълум қилди.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Интерпол каналлари орқали одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган ва ўзгартирилган шахсий маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл) Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасида олиб борилган қўшма ҳаракатлар ва тезкор ахборот таъминоти, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакилларининг бевосита кўмагида жиноятчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш имконини берди.
Малайзия ҳукумати қидирувдаги аёлни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қароридан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчи муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб кетилган.
LiveБарчаси