Жиноят кодексида “самосуд” учун жиноий жавобгарлик белгиланяпти
Жамият
−
23 феврал 2021 4918 1 дақиқа
Ўзбекистонда сўнгги вақтларда авж олаётган ота-оналар томонидан ўз чақалоғини сотиш учун эндиликда алоҳида жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда янги таҳрирдаги Жиноят кодексида белгиланяпти.
Кодексда 9 турдаги жиноят учун жавобгарлик белгиланяпти. Булар қуйидагилар:
• инсонда ноқонуний тажриба ўтказиш;
• ғайриқонуний равишда психиатрия муассасасига жойлаштириш;
• ўзбошимчалик билан жазолаш;
• митинглар, йиғилишлар ёки намойишлар ташкил этиш, ўтказишга ёки уларда иштирок этишга ғайриқонуний қаршилик қилиш;
• шантаж;
• инсайдерлик маълумотлари бўйича ғайриқонуний ҳаракатларни амалга ошириш;
• нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг мансаб сохтакорлиги;
• ота ёки онанинг ўз чақалоғини сотиши;
• журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш.
Аввалроқ, янги таҳрирдаги кодексда 11 турдаги жиноятлар декриминализация қилиниши ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август