11 турдаги жиноят декриминализация қилинади
Жамият
−
23 Февраль 2021
8825Бош прокуратура томонидан муҳокамага қўйилган янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасига кўра, 11 турдаги жиноятлар декриминализация қилинмоқда.
Декриминализация қилинаётган баъзи жиноятлар учун жавобгарлик бутунлай бекор қилинса, баъзилари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан тартибга солинади. Декриминализация қилинаётган жиноятлар:
• рақобатчини обрўсизлантириш;
• рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш;
• савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
• сохта тадбиркорлик;
• жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик;
• диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;
• ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш;
• диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш.
Аввалроқ, оқибати ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари ҳам оғир жиноят деб таснифланиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси