Жиноят кодекси яна бир жавобгарлик билан тўлдирилмоқда
3-саҳифа
−
29 Июнь
12663Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасида оилавий (маиший) зўравонликлардан ҳимоялаш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Хусусан, Жиноят кодексининг оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126-1-моддаси болага нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилмоқда.
“Йиғилишда қўмита аъзолари қонун лойиҳасини сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида кўриб чиқишга келишиб олдилар”, дейилган хабарда.
LiveБарчаси