Жиноят иши қўзғатилди: Ангрендаги ЙТҲда 7 киши вафот этган
Жамият
−
24 Май 2021
13122Аввал хабар берилганидек, бугун, 24 май куни соат 09:30 ларда Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида 8 та автомобиль иштирокида йўл-транпорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган ахборотда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олгани маълум қилинганди. Тергов департаменти берган маълумотга кўра, йўл-транспорт ҳодисасида 7 киши вафот этган, 14 киши олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси