Мудҳиш ЙТҲ: Ангренда 8 та машина тўқнашувида 5 киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа 13919
image

Бугун, 24 май куни соат 09:30ларда Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида 8 та автомобиль иштирокида йўл-транпорт ҳодисаси содир бўлди. 

ЙТҲ трассанинг 184 кмда юз берган. “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган MANрусумли тиркамали юк автомобили бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб, ўзидан олдинда темир йўл кесишмасига етмай  тўхтаган. Натижада Lacetti, Cobalt, Gentra, Nexia-3, Matiz, Nexia-3 ва Lacetti русумли автомобиллари билан тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлган. Тўқнашув натижасида Lacetti русумли автомобиль ёниб кетган.

ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган, фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Тан жароҳати олган фуқаролар Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига  ётқизилган. 

Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ва Ангрен шаҳар ФВ бўлими, ИИБ, Прокуратура ва ССБ ҳамда тезкор-тергов гурухи ходимлари чиқишган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 454
Рейтинг: 3
Теглар
t
×