Жиноий олигарх Рубен Варданян лавозимидан бўшатилди

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев томонидан номи Мюнхен хавфсизлик конференцияси кун тартибига киритилган ва Қорабоғдаги арман бошқаруви таркибида бўлган Рубен Варданян лавозимидан четлатилди. 

Арманистоннинг расмий ахборот агентлиги “Арменпресс” хабарига кўра, Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасидаги Арманистон маъмуриятининг “Давлат вазири” деб аталган Варданян ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига “Бош прокурор” Гурген Нерсисян тайинланган. 

Россияда яшовчи ва Россия фуқароси Рубен Варданян 2022 йил сентябрида Россия фуқаролигидан чиқиш учун ариза бериб, Қорабоғга келган. У Қорабоғнинг арман маъмуриятида хизмат қилган.  Россия ҳукумати 22 декабрь куни Варданянни Россия фуқаролигидан маҳрум қилди. 

Президент Алиев Варданян масаласини кун тартибига қўйди

19 февраль куни Мюнхенда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этган уч томонлама учрашувда Алиев Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокаралари ва Озарбайжоннинг Қорабоғдаги арман аҳолиси билан алоқалари иккита алоҳида масала экани ва икки томонлама форматда алоҳида муҳокама қилинишини айтди. 

Бунга тайёр эканликларини таъкидлаган Алиев, минтақада туғилиб яшаётган арман жамияти вакиллари билан жараённи бошлашлари мумкинлигини билдирди. Озарбайжон Президенти Баку Россиядан Ереванга юборилган ва Қорабоғда ноқонуний бўлиб қолган одамлар билан учрашмаслигини таъкидлади. 

Алиевнинг қўшимча қилишича, арман жамияти вакиллари билан учрашувлар Россия фуқароси, жиноий олигарх ва Европадаги пул ювиш билан шуғулланувчи Варданян Қорабоғни тарк этгандагина бошланади.

2011 йилдан бери Варданян “Forbes” маълумотларига кўра Россиянинг энг бой одамлари рейтингига киритилган, 2021 йилда унинг бойлиги 1 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рубен Варданян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг