Жилл Байден Оқ уй Рождествога қандай безатилганини кўрсатди (фоторепортаж)
Олам
−
29 Ноябрь 2022
7517Кеча, 28 ноябрь куни АҚШ Президенти Жо Байденнинг рафиқаси Жилл Байден Twitter орқали Оқ уйнинг 2022 йилдаги Рождество байрами учун тайёрланган байрам безакларини намойиш этди ва “биз халқмиз” шиорини илгари сурди.
“Бу йилги Оқ уйдаги тантаналарни биз Америка ғояси билан мужассамлашган руҳ ила қаршилашга умид қиламиз”, дейди биринчи хоним
Маҳаллий нашрларга кўра, Оқ уйни безатишга 77 та арча, 25 та гулчамбар ва 83 615 та байрам чироқларидан фойдаланилган. Оқ уйни ясатишда 150 дан зиёд кўнгиллилар иштирок этган.
Шуниси эътиборлики Рождество муносабати билан Оқ уй коронавирус пандемиясидан сўнг ташриф буюрувчиларга биринчи бор ўз эшигини очади. Байрам вақтида Оқ уйга 50 000 га яқин меҳмонлар келиши кутилмоқда. Улар орасида 1 декабрь куни АҚШга ташрифи кутилаётган Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам бор.
Маълумот ўрнида, Оқ уйда Рождество арчасини ўрнатиш анъанаси 1889 йилда, АҚШнинг 23-президенти Бенжамин Гаррисон биринчи марта Сариқ хонага байрам арчасини ўрнатган пайтдан бошланган. 1912 йилдан бери АҚШнинг 27-президенти Уильям Тафт маъмурияти давридан арча Мовий хона кўркига кўрк қўшиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил собиқ Прездент Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп безаклардан тортиб, арчаларни ҳам қизилга буркаганди. 2019 йилда Оқ уйни ҳақиқатан оқ тусга кирган.
2021 йилда Жилл Байденнинг Оқ уйдаги илк Рождествосида безаклар “Юракдан совғалар” деб номланган.
LiveБарчаси