Жейк Пол Майк Тайсонни жангга чорлади

Спорт

image

Америкалик таниқли видеоблогер ва ҳаваскор боксчи Жейк Пол Майк Тайсон билан жанг қилиш ниятида. Бу ҳақда у “Тhe Journey” You Тubе подкастига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Полнинг фикрича, унинг Тайсон билан тўқнашуви 200-300 миллион долларлик воқеага айланиши мумкин.

“Мен, албатта, Майк Тайсонга қарши жангга чиққан бўлардим. Мен бу ҳақда дўстларим билан ҳазиллашаман: агар, Krispy Kreme ширинликларини ейишни бошласам, оғир вазн тоифасига ўтиб, Майк Тайсон билан жанг қилишим мумкин. Бу жанг ҳақидаги фикр жуда ҳаяжонлантиради, чунки бу 200-300 миллион долларлик жангга айланиши мумкин. Майк Тайсон, агар, сиз ушбу подкастни кўраётган бўлсангиз, келинг, бироз завқланайлик. Янги мактаб эски мактабга қарши. Ўйлайманки, мухлислар буни кўришни хоҳлашади”, деган Пол.

Маълумот ўрнида, Жейк Пол You Тubе’даги энг машҳур блогерлардан бири саналади. Унинг кузатувчилари сони 20 миллиондан ошиқни ташкил этади ва Пол миллионлаб одамларни ўзига қаратганидан фойдаланиб, бокс оламига ҳам кириб келди. Жейк аллақачон Тайрон Вудли ва Бен Аскерн сингари ММА юлдузларини мағлуб этишга улгурди.

Бундан ташқари, Жейкнинг акаси Логан Пол ҳам You Тubе фойдаланувчилари орасида машҳур ҳисобланади. Полларнинг каттасида обуначилари сони 23,4 миллион ташкил этади. Логан 2021 йилда бокс афсонаси Флойд Мейвезер билан жангда сўнг, янада танилди. Бироқ кўпчилик ҳамон Полларнинг боксдаги қобилиятига шубҳа билан қарайди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Майк Тайсон Жейк Пол

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг