Жеррард Салоҳни ўз жамоасига қўшиб олмасликка ваъда берди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клуби бош мураббийи Стивен Жеррард “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ўзининг севимли футболчиси эканлигини айтди ва уни Саудия клубига қўшиб олмасликка ваъда берди.

“Муҳаммад Салоҳ менинг севимли футболчим. Мен “Ливерпуль”ни яхши кўраман, шунинг учун Салоҳ ўз жамоасида қолади”, дейди Жеррард.

“Ливерпуль”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва сардори Стивен Жеррард мураббийлик фаолиятини 2017 йилда “мерсисайдликлар” клубининг ёшлар тизимида бошлаган. 2019 йилда англиялик мутахассис “Рейнжерс”ни бошқарган, уч йилдан сўнг эса “Астон Вилла” мураббийи сифатида иш бошлади. 2022 йил октябрь ойида Жеррард жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли истеъфога чиқарилган эди. 2023 йилнинг июлида Стив Жи Саудиянинг “Ал-Иттифоқ” клуби бош мураббийига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудиянинг бошқа бир клуби “Ал-Иттиҳод” Салоҳга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. “Ал-Иттиҳод” футболчининг трансфери бўйича Англия клуби билан музокараларни бошлаган. Саудия клуби футболчига икки мавсум учун 180 миллион евро таклиф қилган. “Ал-Иттиҳод” Салоҳни “Ливерпуль”дан 60 миллион фунт эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Стивен Жеррард

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг